Франция спорт вазири Олимпиада ўйинларидан олдин сув сифатини текшириш мақсадида Сена дарёсида чўмилди
Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера “Александр III” кўпригидан “Ногиронлар” кўпригигача сузиб борди. Унга француз паратриатлетчиси Алексис Анкинквант ҳамроҳлик қилди.
«Ваъда бажарилди», – деб ёзади Удеа-Кастера сузишдан кейин Х тармоғида.
Аввалроқ триатлон ва сузиш бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган Сенада хавфли бактерияларнинг юқори концентрацияси аниқланган эди. Расмийлар сувни тозалаш учун тахминан 1,4 миллиард евро сарфлади.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Халқаро олимпия қўмитасининг раҳбари Томас Бах ҳам Удеа-Кастердан ўрнак олишга ва дарёга шўнғишга тайёр эканликларини билдирган.
Улашиш:
Шарҳлар