Франция ТИВ раҳбари: Украинага қарши урушда Россия ярим миллион ҳарбий хизматчисини йўқотди

Фото: censor.net

Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурненинг айтишича, Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари 500 минг аскарни ташкил қилади. Бу ҳақда у “Новая газета”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Россиянинг ҳарбий муваффақиятсизлиги аллақачон аён. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Россия Федерациясининг ҳарбий йўқотишлари 500 000 кишини ташкил этади, улардан 150 000 киши ҳалок бўлган. Буларнинг барчаси нима учун? Мухтасар қилиб айтганда, ҳеч нима учун «, – дея таъкидлайди Сежурне.

Вазирнинг таъкидлашича, Болтиқбўйи давлатларидан Польшага ва Финляндиягача тортиб Европа давлатлари Киевни қўллаб-қувватлашга, жумладан, миналардан тозалашга ёрдам бериш, киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Украинада қурол ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳисса қўшмоқда. Унинг сўзларига кўра, Европа ва унинг ҳамкорлари қанча керак бўлса, шунча бирдамлик ва қатъийликни сақлайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.