Франция жанубидаги синагога яқинида ёнғин ва портлаш содир бўлди, полициячи жабрланди

Фото: AFP

Франция жанубидаги Ла Гранд-Мот курорт шаҳарчасида 24 август, шанба куни Бет Яаков ибодатхонаси яқинида ёнғин ва портлаш содир бўлди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат. Шаҳар мэри Стефан Россиньолнинг сўзларига кўра, ёнғин синагога ёнида турган иккита машинадан бошланган. Ёнғинлардан бирида газ баллони портлаб, синагога эшиклари шикастланган ва бир полициячи жароҳатланган.

Франция ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Жеральд Дарманен воқеани “яққол жиноий” деб атади ва президент Эммануэль Макроннинг буйруғи билан жиноятчиларни топиш учун барча кучлар сафарбар этилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, Францияда антисемитизм сабаб бўлган жиноятлар сони, айниқса, 2023 йил 7 октябрдаги Хамас террорчилик гуруҳи Исроилга ҳужум қилган воқеалардан сўнг ортиб бормоқда. Яҳудийларнинг Crif ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида бундай жиноятлар сони 436 тадан деярли 1700 тагача ошган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.