Францияда Павел Дуровнинг акаси қизирувга эълон қилинди — Politico
Николай Дуров худди Павел Дуров сингари Францияда 2024 йилнинг март ойида қидирувга берилган эди, деб ёзади Politico номи номаълум ҳужжатга таянган ҳолда.
“Ҳужжат шуни кўрсатадики, Франциянинг “Телеграм”га нисбатан тергови кенгроқ ва илгари маълум бўлганидан бир неча ой олдин бошланган. Иш “Телеграм”нинг болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари бўйича терговда Франция полицияси билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ”, — деб ёзади Politico.
Павел ва Николай Дуровларни ҳибсга олиш учун ордерлар “Телеграм” мессенжерининг маълум бир фойдаланувчисини аниқлаш бўйича суднинг аввалги сўровини жавобсиз қолдирганидан кейин чиқарилган. Бу қандай фойдаланувчи эканлигига аниқлик киритилмаган.
Шарҳлар