Француз хорижий легиони аскарлари Украинага келди
Француз хорижий легиони аскарлари Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун расман жўнатилди, жами 1500 га яқин аскар келиши кутилмоқда, дейди АҚШ Мудофаа вазирининг собиқ ёрдамчиси Стивен Брайен Asia Times нашридаги мақоласида.
Унинг маълумотларига кўра, Украинадаги француз қўшинлари Славянскдаги 54-Украина алоҳида механизациялашган бригадасини қўллаб-қувватлаш учун жойлаштирилган. Аскарлар француз хорижий легионининг (Légion étrangère) асосий бўлинмаларидан бири бўлган 3-Франция пиёдалар полкидан ёлланган, дейди Брайен.
Мақолада айтилишича, 100 га яқин француз ҳарбий хизматчиларининг биринчи гуруҳи аллақачон Украинага етиб келган.
Брайеннинг сўзларига кўра, Украинага юборилган ҳарбийлар Франция фуқаролари эмас, “бироз миқдордаги офицерлар” бундан мустасно. «Россия бунга айнан қандай жавоб бериши номаълум», дея якунлайди муаллиф ўз мақоласини.
Шарҳлар