Францияни қурбақалар популяциясини йўқ қилишда айблашмоқда

Фото: Дзен

Бу ҳақда 550 дан ортиқ ветеринар, тадқиқотчи ва табиатни муҳофаза қилиш мутахассислари Франция президенти Эммануэль Макронга йўллаган мактубида маълум қилган. Экспертлар Европа Иттифоқини Осиё ва жануби-шарқий Европада қурбақаларни “ҳаддан ташқари эксплуатация”ни тўхтатишга чақирди. «Биз Франция бу масалада алоҳида масъулиятга эга ва етакчи роль ўйнаши керак деб ҳисоблаймиз», – дея қўшимча қилади мутахассислар.

Мактубда Франция ва Европа Иттифоқида яшовчи қурбақа популяциялари тижорат эксплуатациясидан ҳимояланганлиги қайд этилган. Бироқ, Европа Иттифоқи ҳар йили 4 минг тоннадан ортиқ музлатилган қурбақа оёқларини импорт қилади – бу 80 дан 200 миллион донагача амфибияларнинг пичоқ остига тушишини англатади. Robin des Bois и Pro Wildlife каби табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолларининг маълумотларига кўра, Франция йилига 3 минг тонна амфибия  истеъмол қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.