Францияда ҳеч бир коалиция ёки партия парламентда мутлақ кўпчилик ўринни қўлга кирита олмади
Франция парламентига сайловларнинг иккинчи босқичи якунларига кўра, “Янги халқ фронти” сўл кучлар альянси ғолиб бўлди. Президентнинг “Биргаликда” коалицияси иккинчи, Марин Ле Пеннинг биринчи босқичда ғалаба қозонган “Миллий бирлашув” партияси учинчи ўринни эгаллади, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, овоз бериш натижалари қуйидагича:
- Янги халқ фронти” — 182 та мандат;
- “Биргаликда” — 168 та;
- “Миллий бирлашув” — 143 та;
- “Республикачилар” — 45 та.
Қолган бирлашмалар биргаликда 39 та ўринга эга бўлди.
Францияда муддатидан олдинги парламент сайловлари президент Эммануэль Макроннинг коалицияси Европарламентга сайловларда ютқазганидан кейин, унинг қарори билан бўлиб ўтди. Биринчи босқич 30 июнда, иккинчиси 7 июлда ўтказилди. Сайлов якунларига мувофиқ, Франция бош вазири Габриэль Атталь истеъфога чиқади.
Шарҳлар