ФСБ ЖБА террорчилар «Украина билан алоқада бўлган» деб даъво қилмоқда

Фото: Shutterstock

ФСБнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази Крокус Сити Холлдаги терактда иштирок этганликда гумон қилинаётган террорчилар Украина билан чегарадош Брянск вилоятида қўлга олинганини маълум қилди.

Улар гўёки “Россия-Украина чегараси томон” қочишга уринган, “чегарани кесиб ўтишни режалаштирган ва Украина томони билан алоқада бўлган”, деб хабар беради ФСБ.

Аввалроқ Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг терактга алоқаси йўқлигини маълум қилганди. Украина Бош разведка бошқармаси теракт “Путин махсус хизматларининг қасддан провокацияси” эканини тахмин қилганди.

Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонлари сони 115 кишига етди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси. Москва вилояти губернатори Воробёвнинг сўзларига кўра, қидирув ишлари «камида бир неча кун давом этади». Концерт залининг том қолдиқлари қулаш хавфи остида. Вайроналарни тозалашга 719 нафар мутахассис ва 213 дона техника жалб қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.