FT: Украина ва Россия Курск областида қўлга олинган асирларни алмашиш бўйича музокараларни бошлади
Украина ва Россия расмийлари Курск областидаги жангларда асирга олинган ҳарбийларни алмашиш бўйича музокараларни бошлади, деб ёзади Financial Times нашри.
Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинецнинг айтишича, Россия Омбудсмани Татьяна Москалькова алмашинув тафсилотларини муҳокама қилиш ташаббуси билан чиққан, бироқ Москалькованинг ўзи бунга ҳозирча изоҳ бермаган.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бу масала устида иш олиб бораётганини тасдиқлади. Россия расмийлари аввалроқ асирлар алмашинувини тўхтатиб қўйиш имкониятига шама қилган эди, бироқ Лубинецнинг айтишича, Москалькова билан музокаралар бу масаланинг кейинги ижобий силжишига умид уйғотади.
Лубинецнинг таъкидлашича, Москва ва Киев асирлар ҳақида маълумот алмашишда давом этмоқда. Шунингдек, у БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасини россиялик ҳарбий асирларнинг ҳуқуқлари ҳимоялангани, Украина Женева конвенциясига мувофиқ алмашинувни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида маълум қилган.
Шарҳлар