ФТБнинг собиқ информатори Россия махсус хизматларидан Байденлар оиласи бўйича “компромат” олиб келгани маълум бўлди

Фото: Газета.ру

АҚШ президенти Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга қарши ёлғон кўрсатма берганликда айбланган Федерал тергов бюросининг собиқ информатори Александр Смирнов ёлғон маълумотларни Россия разведкасидан олганини тан олди, дея хабар беради CNN.

Смирнов иши бўйича прокурорнинг сўзларига кўра, у ўтган йил охирида рус жосуслари билан учрашганидан сўнг «АҚШ сайловларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги ёлғонларни фаол равишда тарқатган».

43 ёшли Александр Смирновнинг таъкидлашича, у хорижий разведка хизматлари вакиллари билан «кенг ва яқин» алоқада бўлган, дейилади иш материалларида. Шунингдек, у аввалроқ россиялик жосуслар, жумладан, юқори мартабали разведка ходимлари ва “чет элдаги россиялик қотиллар”га раҳбарлик қилганлар билан учрашганини тан олди”, — дея иқтибос келтиради иш материалларидан CNN.

Ўтган ҳафта Александр Смирнов хориждан АҚШга қайтаётганида Лас-Вегас аэропортида қўлга олинган эди. АҚШ махсус прокурори Дэвид Вайс Федерал қидирув бюросининг собиқ информаторини Жо Байден ва унинг ўғли Хантернинг Burisma Holdings Украина энергетика компанияси билан битимларга алоқадорлиги ҳақида ёлғон кўрсатмалар берганликда айблади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.