“Фукусима” АЭСидан радиоактив сув сизиб чиққани аниқланди

Авария ҳолатидаги Фукусима атом электр станциясидан радиоактив сув сизиб чиққани аниқланди. Унинг катта қисми станция яқинидаги тупроққа сингиб кетган. Унга 22 миллиард беккерел радиоактив элементлар концентрациясига эга 5,5 тонна сув тушган. Яқин атрофдаги оқава канал ёнида ўрнатилган мониторинг нуқтаси фондаги ўзгаришларни кўрсатмайди, деб ёзади “РИА Новости” Фукусима марказий телевидениесига (FCT) таяниб.

Уларнинг мълумотларига кўра, радиоактив сувни тозалаш ускунасида радионуклидли сувнинг сизиб чиқиши содир бўлган. Уни 7 февраль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 9 да ускунани техник кўрикдан ўтказиш вақтида станция ходими пайқаб қолган. Маълум бўлишича, ёпилиши керак бўлган 16 та клапандан 10 таси очиқ бўлган.

Tokyo Electric Power (TEPCO) оператор-компанияси сайтида сизиб чиқиш факти тасдиқланган, бироқ тафсилотлар келтирилмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.