G7 давлатлари 2035 йилгача кўмирдан воз кечиш бўйича келишувга эришдилар
G7 энергетика вазирлари 2030 йилларнинг биринчи ярмигача электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатиш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
“Техник келишув бор”, – деган Италия энергетика вазири Гилберто Пичетто-Фратин 29 апрель куни Туриндаги йиғилишда.
Якуний келишув 30 апрелда имзоланиши керак, шундан сўнг иқтисодиётни карбонсизлантириш бўйича батафсил режа эълон қилинади.
Катта еттилик давлатлари 2023 йилдаёқ кўмир электр станцияларини ёпишга келишиб олдилар, бироқ аниқ муддат бўйича келиша олмадилар.
Аввалроқ, бу йил G7га раислик қилаётган Италия мамлакатларни фаол равишда кўмирдан воз кечиш учун умумий сана белгилашга чақирган эди. Шунингдек, Италия ҳукумати 2025 йилгача Сардиния оролидагилардан ташқари барча кўмир электр станцияларини ўчириб қўйиш ниятида.
Шарҳлар