Зеленский июнда G7 мамлакатлари учрашувига боради — Bloomberg
Украина президенти Владимир Зеленский июнда Италияда бўлиб ўтадиган G7 мамлакатлари етакчилари учрашувида иштирок этади, деб хабар бермоқда Bloomberg ўз манбаларига таяниб. Зеленскийнинг офиси изоҳ беришдан бош тортди ва унинг графиги ҳозирча тасдиқланмаганини билдирди.
Агентлик қайд этишича, Украина президенти Ғарб мамлакатларини украин ҳарбийларига Россия ҳудуди ичкарисига зарбалар бериш имконини берувчи узоқ масофали қуроллар етказиб беришга ундамоқда. У G7 етакчилари саммитига кетма-кет икки йилдан буён қатнашмоқда.
Бу йил саммит 13—15 июнь кунлари бўлиб ўтади. Politico май ойида Вашингтонга бир гуруҳ украиналик дипломатлар ташриф буюриб, АҚШ администрациясини қурол-яроғдан Россияга зарбалар беришда фойдаланишга қўйилган тақиқни олиб ташлашга кўндиришга уринган. Нашр маълумотларига кўра, Украинанинг мақсади Россия қуролли кучларининг Харьков вилоятида олға силжишига йўл қўймаслик учун унинг ҳарбий омборларига зарбалар бериш ҳисобланади.
Шарҳлар