Гаага суди Исроилга Нидерландиядан F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилишини тўхтатди
Гаага апелляция судининг қарорида айтилишича, Исроилнинг F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмларнинг «барча ҳақиқий экспорти ва транзити» етти кун ичида тўхтатилиши керак.
Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан берилган даъвога кўра, Голландия томонидан эҳтиёт қисмлар етказиб берилиши Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти давомида “инсонпарварлик қонунчилигининг жиддий бузилишига” ҳисса қўшган.
Шу билан бирга, AFP қайд этишича, эҳтиёт қисмлар Қўшма Штатларга тегишли бўлиб, Голландия омборларида сақланади, у ердан Америка етакчилигидаги халқаро операция доирасида экспорт шартномаларига мувофиқ бир неча шерикларга, шу жумладан Исроилга етказиб берилади.
Улашиш:
Шарҳлар