Гаити пойтахтида ичида йўловчилари бўлган самолёт қўнаётган вақтида ўққа тутилди
Порт-о-Пренс аэропортига қўнган «Spirit Airlines» Аирбус А320neo самолёти ўққа тутилган. Форт-Лодердейлдан парвоз қилган самолёт Доминикан Республикасига йўналтирилган ва у ерда хавфсиз қўнган.
Ҳодиса натижасида стюардессалардан бири енгил тан жароҳати олган, текширув давомида ўқ тешиклари билан мос келадиган зарарлар аниқланган. Бу Гаити пойтахтида охирги уч ҳафта ичида самолётга қилинган иккинчи ҳужумдир.
«American Airlines» ва «JetBlue»дан кейн «Spirit Airlines» авиакомпанияси ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан Гаитига парвозларни тўхтатди.
Улашиш:
Шарҳлар