Гамбургда кўча номини Навальнийга атаб қайта номланди
Номаълум шахслар Гамбургдаги Ам Фентайх кўчасининг кўрсаткичининг устини ёпиб, уни Алексей Навальний кўчасига «қайта номлашди».
Бу кўчада олдинроқ Россиянинг Бош консуллиги жойлашган эди, у 2024 йил 1 январда РФдаги немис дипломатлари сонини 350 нафарга қисқартириш қарорига жавобан ёпиб қўйилган эди. Навальний вафот этганидан сўнг, Ам Фентайх кўчасида рус оппозициячи сиёсатчисининг хотираси учун режалаштирилмаган мемориал ташкил этилди.
Аввалроқ биз Мурманск суди Алексей Навальнийнинг ҳеч қандай имзоларсиз ва шиорларсиз фотосуратини «экстремистик ташкилот» рамзи деб топгани ҳақида хабар қилгандик.
Улашиш:
Шарҳлар