Гамбургдаги байрамда содир бўлган ур-йиқитда бир неча киши жабрланди
10 май куни Гамбургда минглаб одамлар шаҳар портининг 835 йиллигини нишонлаш учун йиғилди. Юбилей учун мусиқий концерт ва мушакбозлик намойиш этилди, шундан сўнг кўплаб меҳмонлар Ландунгсбрюккен темир йўл вокзалига шошилишди. Номаълум сабабга кўра ур-йиқит пайдо бўлди, ваҳима бошланди, оломон орасида бир неча киши йиқилди.
Натижада 26 киши жабрланди, деб ёзади маҳаллий Hamburger Abendblatt нашри. Соат 22:00 ларда полиция ходимлари воқеага аралашди ва ёмон оқибатларнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар жабрланганларга ёрдам кўрсатди, бироқ ҳеч кимни клиникага олиб боришга тўғри келмади.
Улашиш:
Шарҳлар