Ғазо ҳалок бўлганлар сони 36,6 мингдан ошди
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 36 минг 654 нафарга етди, 83 минг 309 нафари яраланган. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 68 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 235 нафари яраланган.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар