,

«Газпром» Ўзбекистонга газни Туркия ва Хитойга қараганда арзонроқ сотмоқда

«Газпром» сменил Берлин на Ташкент Газ Российский газ
Источник: atomic-energy.ru

Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзитини 2026 йилгача ҳар йили ҳозирги 3 миллиард кубометрдан 11 миллиард кубометргача ошириш режалари ҳақида Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев 5 март куни маълум қилди. Бу «Газпром» учун муҳим қадам бўлади, чунки сўнгги икки йил ичида Европага етказиб бериш кескин камайганидан сўнг, Марказий Осиё компания учун янги асосий йўналишга айланди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Икки йил муддатга йилига 3 миллиард кубометргача газ экспорт қилиш бўйича келишувларга кўра, 2023 йил октябрь ойидан “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш реверс режимида бошланди. 2023 йилда етказиб бериш нархи ҳар минг кубометр учун тахминан 160 долларга баҳоланмоқда, бу Туркия ва Хитойга етказиб бериш нархидан анча паст.

Ўзбекистонга етказиб бериш нархи Туркияга (1 минг кубометр учун тахминан 270–280 доллар), Хитойга (1 минг кубометр учун 260–270 доллар) ўртача сотиш нархларидан сезиларли даражада паст. Шунга қарамай, жорий нарх «Газпром»га 1 минг кубометрдан 20–22 доллар фойда олиш имконини беради, дейди Энергетика ва молия институти ходими Сергей Кондратьев. Унинг фикрича, Ўзбекистонга етказиб бериш учун экспорт божларининг бекор қилиниши, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда газни қайта ишлаш лойиҳаларига кириши етказиб бериш рентабеллигини ошириши мумкин.

Энергетика ва молия институти ходими Сергей Кондратьевнинг таъкидлашича, ҳатто Ўзбекистонга етказиб бериш нархи паст бўлган тақдирда ҳам, «Газпром» ҳар минг кубометрдан 20-22 долларгача даромад олиши мумкин. Экспорт божларининг бекор қилиниши ва Ўзбекистон ҳудудида газни қайта ишлаш лойиҳаларида иштирок этиш фойдани янада ошириши мумкин.

Ўзбекистонда газ қазиб олишнинг қисқариши ва 2030 йилга бориб Хитойга экспорт қилиш учун унинг импортини 15-18 миллиард кубометргача ошириши мумкин бўлган шароитда Кондратьев Ўзбекистон нафақат Россиядан импортни кўпайтириши, балки Туркманистондан газ сотиб олиш ҳажмини ҳам ошириши кераклигини тахмин қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.