Германия 2040 йилги Олимпиада ўйинларига ариза бериш ниятида – ОАВ
Германия 24 июль куни Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун янги ариза тақдим этиш режасини эълон қилиши мумкин, дея хабар беради ZDF телеканали манбаларга таяниб. Катта эҳтимол билан, сўз 2040 йилда ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун ариза ҳақида бормоқда.
Германия ҳукумати 2025 йилги федерал бюджетдан Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларини ўтказиш учун аризани тайёрлашга 2,2 миллион евро ажратди. Аввалроқ Германия 2036 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун ариза берган эди.
Берлин, Гамбург, Лейпциг, Мюнхен ва Рейн-Рур ҳудуди Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдириш мактубларини йўллаш орқали билдирган.
26 июль куни очиладиган Париж-2024 Олимпиадасидан сўнг 2028 йилги ёзги ўйинларнинг навбатдаги мезбони Лос-Анжелес бўлади, 2032 йилда эса Олимпиада Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилади.
Шарҳлар