Германия бутун дунё бўйлаб Украина қуролли кучлари учун ўқ-дориларни қидирмоқда
Германия Мудофаа вазирлигининг Украина бўйича махсус штаб-квартираси раҳбари генерал Кристиан Фрейдингнинг айтишича, немислар ҳозир бутун дунё бўйлаб ўқ-дориларни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
“Биз бутун дунё бўйлаб Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар сотиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз”, – деган Фрейдинг.
Генералнинг сўзларига кўра, артиллерия ва зенит снарядлари «махсус дўкон пештахталарида кўп эмас».
Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, вақт Киевнинг Европадаги иттифоқчиларига қарши ишламоқда, чунки Ғарб разведка хизматларига кўра, Украина заҳиралари «июнь ойидан кечикмай» тугайди ва эҳтимол ундан олдинроқ ҳам бўлиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар