Германия Грузиянинг ҳозирги ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатмоқда
Германия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги бундан буён Грузиянинг амалдаги ҳукумати билан лойиҳаларни амалга оширмаслигини билдирди. Бу ҳақда 3 декабрь куни чоп этилган расмий баёнотда сўз боради.
“Грузия ҳукуматининг қарори (Европа интеграциясини 2028 йилгача тўхтатиб туриш) мамлакат фуқароларини Европа келажаги учун имкониятдан маҳрум қилади. Биз ҳамкорлигимизни қайта кўриб чиқдик ва ҳозирги ҳукумат даврида бу ўз мазмунини йўқотмоқда, деган хулосага келдик. Янги лойиҳалар ёки кредит шартномалари бўлмайди”.
Илгари вазирлик ночор оилаларга ёрдам берадиган SOS Children’s Villages каби давлат ва жамоат ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаган.
Улашиш:
Шарҳлар