Германия ИИВ: ГФРда Россия махсус хизматларининг фаоллиги қайд этилди

Фото: Открытые источники

Сўнгги ойларда Германияда Россия махсус хизматларининг мамлакатда қўпорувчилик фаолиятини амалга оширувчи фаоллиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нэнси Фезер Handelsblatt газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Фезернинг таъкидлашича, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари Москва кўрсатмаси бўйича уюштирилган портловчи моддалар ёрдамида бир неча режалаштирилган ҳужумларнинг олдини олишга муваффақ бўлган. Бу ҳаракатлардан асосий мақсад Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишига йўл қўймаслик. Унинг таъкидлашича, мамлакат хавфсизлик хизматлари Россия жосуслиги, саботаж ва киберҳужумлардан келиб чиқадиган таҳдидлардан ҳимояланиш учун катта ресурслардан фойдаланмоқда.

“Путин режимининг тобора тажовузкор бўлиб бораётганини кўряпмиз”,- дейди Фезер, саъй-ҳаракатларга қарамай, бир қатор рус агентлари Германиядан чиқариб юборилиши билан Россия разведка тузилмалари заифлашганини қўшимча қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.