Германия Красиковни бериш ҳақидаги қарорни қабул қилиш осон бўлмаганини билдирди
АҚШ дан сўнг Германия алмашувга изоҳ берди. Ҳукумат матбуот котиби Штеффен Хебештрейт Bild нашрига Германия Вадим Красиковни Россияга экстрадиция қилиш ҳақида қарорни осон қабул қилмаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Красиков Чеченистоннинг собиқ дала командирининг қотиллигида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қотиллик кундуз куни Берлин марказида содир бўлган.
Владимир Путин Красиковни ватанига қайтариш истаги ҳақида гапирганди.
“Давлатнинг судланган жиноятчига нисбатан жазони ижро этишдан манфаатдорлиги Россияда қамоққа олинган, ноҳақ сиёсий таъқибга учраган бегуноҳ одамларнинг эркинлиги, жисмоний фаровонлиги ва баъзи ҳолларда ҳаёти билан таққосланди”, – дейди Хебештрейт.
Бугун нуфузли Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси Германия федерал прокуратурасидаги ўз манбаларига таяниб, департамент Вадим Красиковни Россияга экстрадиция қилиш қароридан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилган.
Прокуратуранинг таъкидлашича, бу қарор ўлдирилган одамнинг қариндошларининг фикрини инобатга олмайди, лекин Владимир Путинга нисбатан «ҳаддан ташқари итоаткорлик» ни намойиш этади.
Шарҳлар