Германия молия вазири мамлакатни қашшоқ ва норақобатбардош деб атади
Германия молия вазири Кристиан Линднер иқтисодий ўсиш йўқлиги туфайли, Германия иқтисодиёти норақобатбардош бўлиб қолгани, мамлакатнинг ўзи эса жадаллик билан қашшоқлашаётганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Германия статистика бюроси ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил охирига келиб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 0,3 фоизга пасайган.
“Биз ортиқ рақобатбардош эмасмиз. Биз камбағаллашиб боряпмиз, чунки бизда иқтисодий ўсиш йўқ”, — деди Линднер Франкфуртдаги тадбирда.
Линднернинг нутқидан бир неча соат аввал Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 2024 йил учун Германия иқтисодиёти ўсиши бўйича прогноз эълон қилиб, деярли икки марта, 0,3 фоизгача қисқаришини қайд этди. Ташкилот ҳисоботини изоҳлар экан, Германия молия вазири Германияда ижтимоий фаровонлик ва истиқболли экологик лойиҳалар фақат “иқтисодий гуллаб-яшнаш” ҳисобига таъминланиши мумкинлиги ҳамма учун тушунарли эканини айтди. У бюрократияни камайтирган ҳолда меҳнат бозорининг мослашувчанлигини ривожлантиришга чақирди, токи якунда “ижтимоий бозор иқтисодиёти”га эришиш учун.
Статистика маълумотларига кўра, 2023 йилда Германияда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилга нисбатан 2 фоизга қисқарган. 2024 йилда барқарор меҳнат бозори ва инфляциянинг сусайиши иқтисодий ўсишни ушлаб туриши тахмин қилинмоқда. Прогнозларга кўра, қатъий пул-кредит сиёсати шарофати билан бу йил инфляция 2,7 фоизни, 2025 йилда эса 2,5 фоизни ташкил этиши мумкин.
Шарҳлар