Германия Путиннинг бешинчи муддатга қайта сайланишини қонуний деб тан олишдан бош тортди

Путин
Фото: МТ

Германия Федератив Республикаси ҳукумати Россияда ўтган президентлик сайловларини қонуний деб ҳисобламайди ва уларнинг натижаларини тан олишни режалаштирмаяпти, деди Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили Кристиан Хофман. «Биз бу сайловларни қонуний деб тан олмаймиз», – деди Хофман брифингда. Журналистларнинг немис расмийлари Владимир Путинни энди қандай қилиб “президент ёки ҳукмдор” деб аташлари ҳақидаги аниқ саволига жавобан Ҳофман ҳозирча Берлин ва Москва ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ, шунинг учун бу савол туғилмаслигини таъкидлади.

Бироқ, унинг қўшимча қилишича, Германия ҳукумати “фойдали бўлса, Путин билан ҳам гаплашишга тайёр”. «Аммо бу ҳозирча режалаштирилмаган», – дея хулоса қилади Хофман.

Германия ташқи ишлар вазирлигининг вакили Себастьян Фишер, ўз навбатида, ТИВ аввалгидек Россия президентини шунчаки Путин деб аташини б илдирди. Бунгача Европанинг қатор давлатлари ҳам Россиядаги президентлик сайловларини ноқонуний деб атаган эди. Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон сайловчилар, шунингдек, “ОБСУ” мустақил кузатувчилари учун аслида танлаш имконияти бўлмаганини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.