Германия Россия ҳужум қилган тақдирда қўшинларни ташлаш режасини яратмоқда
Бундесвер альянс ва Россия ўртасида эҳтимолий ҳарбий можаро юзага келган тақдирда Шарқий Европага ҳарбийларни ташлаш схемасини ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Der Spiegel.
Агар Россия Федерацияси Германия орқали НАТОнинг шарқий қанотига ҳужум қилса, уч ойдан олти ойгача альянснинг 800 минг аскарини, шунингдек, 200 мингдан ортиқ турли хил техникаларни ташлаш керак бўлади.
Ғарбдан шарққа ҳарбий колонна учун асосий йўл Оберхаузен шаҳридан Берлин ҳалқа йўлигача бўлган А2 автомагистрали бўлади. Бундесвер, ерлар ҳокимияти ва федерал ҳукумат ушбу маршрут хавфсизлиги, шунингдек, фуқаролик инфратузилмасининг йўлда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бўлган тақдирда бундай миқдордаги техника ва ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш ва сақлаш имкониятлари устида ишламоқда.
Июнь ойида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Бундестагда нутқ сўзлаб, Германия 2029 йилгача Россия ҳужуми содир бўлган тақдирда ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди. «Мудофаамизни эътиборсиз қолдиришга ҳаққимиз йўқ. Путиннинг уруш иқтисодиёти кейинги можарога тайёргарлик кўриш учун ҳаракат қилмоқда», – деди у.
Шарҳлар