Германия Украинага яна бир Patriot тизимини юборади — NTV Германия Мудофаа ваазирлигига таянган ҳолда хабар беради
Германия Украинага Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг учинчи ўқ отиш мосламасини етказиб беришини маълум қилди, дея хабар беради NTV телеканали. Бу қарор Россиянинг Украинага қарши ҳаво ҳужумлари сони ортиши муносабати билан қабул қилинган.
Германия Федерал Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, иккита Patriot тизими аллақачон Украинага берилган. Учинчи қурилма Бундесвер захираларидан олинади ва дарҳол тақдим этилади. Вазирлик, шунингдек, Украина ҳаво мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун тезлаштирилган алмаштириш ва янги харид жараёнлари бошланганини эълон қилди.
Улашиш:
Шарҳлар