Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
Франкфурт прокуратураси Германияда рус-ўзбек миллиардери Алишер Усмановга нисбатан “пул ювиш” иши бўйича терговни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters Усмоновнинг адвокатларига таниб, хабар беради.
«Биз ҳамиша мижозимизнинг айбсизлигини таъкидлаб келганмиз», – дея тасдиқлади буни Усмановнинг адвокатлари Уве Лембрук ва доктор Маркус Готценс.
Бундан ташқари, адвокатлар тергов ишлари икки ярим йилдан ортиқ вақтга чўзилишига қарамай, унинг асосий айбловлари, шу жумладан “пул ювиш” айбловлари, исботланмаганини маълум қилишди.
Миллиардерлар индекси Bloomberg’нинг маълумотларига кўра, бойлиги 14,4 миллиард долларга етган Усмонов ўз бойлигига кўмир саноати, телекоммуникация ва оммавий ахборот воситалари орқали эришган.
Шарҳлар