Германияда рақамлаштирилган “Шиндлер рўйхати” чоп этилди

Фото: DW

Германия Федерал архиви иккинчи жаҳон уруши даврида 1200 нафар яҳудийни концлагерларда ўлимдан қутқариб қолган германиялик тадбиркор Оскар Шиндлернинг ҳужжатлари билан танишиш имконини берувчи онлайн кўргазмани ташкил қилди.

Кўргазмада 25 йил аввал Шиндлернинг Хильдесхаймдаги уйининг чордоғидан топилган жомадондаги буюмларни кўриш мумкин. Унда етти мингга яқин ҳужжат ва фотосуратлар, шу жумладан «Шиндлер рўйхати»нинг нусхаси, яъни тадбиркор 1943 йилда фашистлар томонидан босиб олинган Краковдаги заводда ишлаш учун ёлланган одамларнинг номма-ном исмлари рўйхати мавжуд. Топилма ҳозирда Исроилнинг “Яд Вашем” холокост музейида сақланмоқда.

Оскар Шиндлернинг тарихи 1993 йилда режиссёр Стивен Спилберг «Шиндлер рўйхати» фильмини чиқарганида кейин кенг машҳурликка эга бўлди. Фильм еттита Оскар ва бошқа кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.