Германияда сигнализация йўқлиги сабабли янги ўт ўчириш қисми ёниб кетди
Гессендаги Штадталлендорф шаҳрида 2024 йил январь ойида қурилган ва ўта замонавий ва инновацион ҳисобланган ўт ўчириш қисми ёниб кетди.
Янги бино 23 метр баландликдаги машғулот минораси, спорт зали, кир ювиш ва махсус шлангларни тозалаш тизими билан жиҳозланган. Бироқ, ёнғин сигнализацияси ва ёнғинни ўчириш тизимини ўрнатиш учун пулни тежашга қарор қилинган, чунки қонун бундай объектларга бундай қиммат тизимларни ўрнатишни мажбурламайди.
Тахминларга кўра, ёнғин асбоб-ускуналар гаражида бошланган, у ерда автомобиль ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар уч дақиқа ичида воқеа жойига етиб келган ва жиҳозларнинг бир қисмини қутқариб қолишга муваффақ бўлган, бироқ ёнғин тез тарқалиб, ўт ўчириш қисмини деярли бутунлай йўқ қилган. Олов жиҳозлар хонаси томидан 10-15 метр баландликка кўтарилган, ўнта ўт ўчириш машинаси ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиндан кўрилган умумий зарар 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қўшни муниципалитет мэри шаҳарда қурилаётган ўт ўчириш пунктига ёнғин сигнализациясини ўрнатишга ваъда берди.
Шарҳлар