Германияда Telegram мессенжерини етарлича ҳамкорлик қилмаганликда айблашмоқда
Германияда “Телеграм” мессенжерини етарли даражада ҳамкорлик қилмаганликда айблашмоқда, деб ёзади DW.
Бу ҳақда Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси маълум қилган.
Махсус хизмат раҳбарининг ўринбосари Зинан Зеленнинг сўзларига кўра, турли доиралар Павел Дуров платформасида мулоқот қилишади, улар департаментнинг “диққат марказида”, бироқ исломий терроризм ёки ўнг экстремизмга қарши курашиш ҳақида гап кетганида, “Телеграм” билан бошқа платформалар каби маълумотлар алмашинуви йўқ”.
“Қонуний рухсат этилган” сўровлар доирасида ахборотни жуда тез ва ишончли тақдим этувчи платформалар мавжуд, бироқ Телеграм улардан бири эмас, дея қўшимча қилади Зелен.
Улашиш:
Шарҳлар