Германияда Украина учун федерал бюджетдан ташқари махсус фонд яратишга чақиришди
Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазири Свенья Шульце Берлиндаги “СДПГ” иқтисодий форумида “Биз Германия хавфсизлигига сармоя киритишимиз ва Украинага ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришимиз керак – бунинг ҳар иккиси ҳам биз бюджетга ажратганимиздан кўра кўпроқ маблағ талаб қилади”, деди.
Унинг фикрича, Германиянинг Украина олдидаги мажбуриятлари «ишончлироқ» бўлиши керак.
Германия молия вазири Кристиан Линднер аввалроқ Украина учун махсус фонд яратишдан бош тортган эди.
Шульце, шунингдек, Европа Иттифоқининг асосий бозорларини Украина маҳсулотлари учун очишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу Украинанинг ЕИга киришига тайёргарлик кўриши учун муҳим.
Улашиш:
Шарҳлар