Германиядаги пичоқ ҳужуми муносабати билан қирғизистонлик ўсмир ушланди
Золинген шаҳридаги баайрам фестивалида содир этилган пичоқли ҳужум муносабати билан қирғизистонлик 15 ёшли ўсмир ушланди.
Spiegel маълумотларига кўра, гумондор қочоқлар учун ётоқхонада яшаган, гувоҳнинг сўзларига кўра, ҳужумчи билан эҳтимолий ҳужумни муҳокама қилган. Ўсмир режалаштирилаётган жиноят ҳақида хабар бермаганликда гумон қилинмоқда.
Дюссельдорф полицияси унинг воқеага алоқадорлик даражасини текшириб, бир вақтнинг ўзида бир нечта жойларда тинтув ўтказмоқда. Хабар қилинишича, қотиллик қуроли шаҳар марказидаги ахлат қутисидан топилган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал номаълум шахс Золингеннинг 650 йиллигига бағишланган шаҳар фестивалига ташриф буюрувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган. Ҳужум натижасида уч киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Жиноятчи ҳамон қидирувда.
Шарҳлар