Германияга алоқадор компания Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беради

Фото: МК

Реутерс текширувига кўра, Heinrich Tapp Rus (HT Rus) логистика фирмаси санкцияланган рус компанияларига чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда.

Журналистларнинг таъкидлашича, HT Rus веб-сайти  Россия корхоналарига «параллел импорт» хизматларини таклиф қилмоқда яъни санкцияланган товарларни учинчи давлатлар орқали этказиб бериш.

HT Rus компаниясига Германиянинг Ҳеллманн Wорлдwиде Логистиcс компаниясининг Москвадаги ваколатхонасининг камида иккита собиқ ходими асос солган бўлиб, улар Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқинидан олдин Россия Федерациясига Ғарб ускуналарини этказиб берган ва уруш бошланганидан кейин Россияни тарк этган.

Компания мижозлари орасида Россиянинг «Aurus» автомобил бренди, Россия ҳарбий юк машиналари ишлаб чиқарувчи «КамАЗ» шоъба корхоналари ва қурол ишлаб чиқарувчилар учун аккумуляторлар етказиб берувчи «Тюмен» аккумулятор заводи бор. Уч компания ҳам АҚШ ёки Европа Иттифоқи санкциялари остида.

Корпоратив маълумотларга кўра, HT Rus тўлиқ Дюсселдорфда рўйхатдан ўтган HT East Management компаниясига тегишли.

Компаниянинг энг йирик акциядори немис тадбиркори Александр Ределер ҳисобланади. У журналистларга HT Rus фаолиятининг тафсилотларини билмаслигини ва унга «ҳеч қандай таъсири» йўқлигини айтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.