Германия ва бошқа Европа Иттифоқи давлатлари ёзги вақтга ўтишди

время
Фото: DW

1996 йилдан бери Европа Иттифоқида энергияни тежаш мақсадида ёз ва қиш вақтига ўтишнинг ягона қоидаси амал қилади. Март ойининг охирги якшанбасида соат стрелкалари бир соат олдинга, октябрь ойининг охирги якшанбасида бир соат орқага сурилади.

Форса жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Германия аҳолисининг деярли учдан бир қисми (30%) соатни қишдан ёзга ўзгартиргандан кейин чарчоқ, ёмон кайфият ёки асабийлашишдан шикоят қилади. Респондентларнинг 74 фоизи принципиал равишда соат алмашинувини бекор қилишни хоҳлайди, 23 фоизи эса бу ўтишларни фойдали деб ҳисоблайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.