Германияда Бундесвернинг собиқ зобитига доир иш бўйича суд бошланди

В Германии начался суд по делу о шпионаже экс-офицера бундесвера

Германияда Бундесвер собиқ зобитининг жосуслиги бўйича суд жараёни бошланди. Дюсселдорфдаги Олий ер судида 29 апрель, душанба куни Россия фойдасига жосусликда айбланаётган Бундесвернинг собиқ капитани Томас Х. устидан суд жараёни бошланди, деб ёзади DW.

Германия федерал прокуратураси маълумотларига кўра, 54 ёшли Томас Х. Кобленцдаги қурол-яроғлар, ахборот технологиялари ва бундесвердан фойдаланиш бўйича федерал идорада ишлаган вақтида олинган маълумотларни Россия разведка хизматига етказган.

Тергов маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойидан бошлаб Томас Х. мустақил равишда Бонндаги Россия консуллиги ва Берлиндаги элчихона билан боғланиб, ҳамкорликни таклиф қилган ва Россия махсус хизматларидан бирига расмий маълумотларни узатган. Бунинг эвазига у моддий фойда олган-олмагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Берилган маълумотларнинг характери ҳақидаги тафсилотлар ошкор этилмаган. Фақат Томас Х. Бундесвер офицери бўлиб, ўнг қанот популистик “Германия учун муқобил” партиясига ҳамда унинг Россияга нисбатан сиёсатига хайрихоҳлиги билан танилгани маълум.

Бу иш бўйича суд тингловлари 24 июнга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.