Германияда Хитой фойдасига жосуслик қилган уч фуқаро қўлга олинди

Фото: Alexander Koerner / Getty Images

Германияда Хитой фойдасига жосуслик қилган уч киши ҳибсга олинди. Германиянинг Tagesschau нашри федерал бош прокурор Йенс Роммелга таяниб ёзганидек, душанба куни бу иш бўйича рейдлар Бад-Хомбург ва Дюссельдорфда бўлиб ўтган.

Аёл ва икки эркак сохта компанияни ташкил қилганликда ва унинг ёрдами билан муҳим ҳарбий маълумотларни олиш ҳамда Хитойга тақдим этиш учун Германия университетлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида бўлгани гумон қилинмоқда.

Улар Хитой Давлат хавфсизлик вазирлигида ишлаганликда гумон қилинган. Бироқ уларнинг Германия университетларидаги ҳамкорлари бундан бехабар бўлган. Таъкидланишича, Германиядан «махфий маълумотлар» аллақачон ХХРга етиб борган. Жумладан, «ҳарбий кемалар учун юқори самарали двигатель ҳақида маълумотлар».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.