ГФР фуқаросининг қатл қилинишига жавобан Германия Эроннинг барча бош консулликларини ёпади
Германия ўз фуқаросининг қатл этилишига жавобан Эроннинг барча консулликларини ёпади. Хусусан, Франкфурт, Мюнхен ва Гамбургдаги консулликлар ёпилади.
Шу билан бирга Эроннинг Берлиндаги элчихонаси ўз фаолиятини давом эттиради. Германия фуқаролигига эга бўлмаган барча ходимлар Германияни тарк этишлари керак.
2024 йил 28 октябрда Германия ва Эрон фуқаролигига эга бўлган ҳамда АҚШда яшаш учун рухсатномага эга Жамшид Шармаҳд Эронда қатл этилди. У “Тондар” “террорчилик” гуруҳига раҳбарлик қилганликда ва “Эрондаги қуролли ва террорчилик ҳаракатларини Америкадан туриб бошқарганликда” айбланган.
Улашиш:
Шарҳлар