ГФРда Россияга дронлар учун қисмлар етказиб берган тадбиркорлар судланмоқда
Германиянинг Саар ва Баден-Вюртемберг ерларида яшовчи рус миллатига мансуб икки фуқаро Россияга ҳарбий техника учун бутловчи қисмлар етказиб бериш билан боғлиқ Евроиттифоқ савдо чекловларини бузганликда айбланиб, судда ҳозир бўлди, деб ёзади DW.
Айбланувчилар Европа Иттифоқи эмбаргосига дучор бўлган электрон қисмлар, жумладан узатувчилар ва микросхемаларни етказиб берган.
Айблов хулосасига кўра, ушбу компонентлар дронлар, жумладан, ҳарбий амалиётлар, хусусан, Украинага ҳужумлар пайтида Россия ҳарбийлари учун зарур бўлган “Орлан-10” моделини ҳам ишлаб чиқаришда фойдаланилган.
Улашиш:
Шарҳлар