ГФРда учинчи чоракда 500 дан ортиқ антисемитизм асосидаги жиноятлар қайд этилди
Германияда 2024 йилнинг учинчи чорагининг ўзида 502 та антисемитизм асосидаги жиноят содир этилган. Бу ҳақда 4 ноябрда Федерал жиноий ишлар идораси (BKA) маълумотларига асосланган ҳолда немис оммавий ахборот воситалари хабар беради.
Мавжуд маълумотларга кўра, улардан 20 таси зўравонлик билан, 24 таси эса жисмоний жароҳат етказиш билан боғлиқ бўлган. Статистикада Золингендаги террористик ҳужум ҳодисаси ҳам ҳисобга олинган, унинг натижасида уч киши ҳалок бўлган эди.
Тергов идораларининг маълумотларига кўра, 91 нафар гумондор шахс ўнг сиёсий доирага алоқадор бўлган. Ушбу шахслардан 88 таси ксенофобия асосидаги антисемитизм жиноятларини содир этган, 16 ҳолатда эса диний ёндашувлар кузатилган.
Улашиш:
Шарҳлар