Эрон Исроилга ҳужумда биринчи марта гипертовушли ракеталардан фойдаланганини маълум қилди
Эрон Исроилни ўққа тутиш чоғида биринчи марта гипертовушли ракеталардан фойдаланганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters Эрон давлат телевидениесига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, эронлик ҳарбийлар биринчи марта Fattah-2 ракеталарини қўллаган. Ракета 2023 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, у ядровий жанговар каллакларни таший олади.
Mehr агентлиги ёзишича, Эроннинг гипертовушли ракеталари гўёки Исроилнинг Arrow-2 ва Arrow-3 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мажмуаларига бориб теккан. Ушбу маълумот тасдиқланганича йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар