«Голос» ҳаракати президентлик сайловлари якунлари бўйича баёнот чиқарди
“Голос” деярли ҳар йили сайловчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашаётганини қайд этиб келади. Айнан президентлик сайловлари сайловолди ташвиқотларининг ностандарт тарзда ўтказилаётганини кўрсатади. Бироқ ҳеч қачон конституциявий стандартларга мос келмайдиган президентлик кампаниясини кўрмаган эдик, дея хабар беради “Голос” ҳаракати.
Кампания Конституциянинг асосий моддалари амалда бўлмаган, президент лавозимини икки муддатдан ортиқ эгаллаш бўйича чекловни четлаб ўтиш учун Конституциянинг ўзи ўзгартирилган бир вазиятда ўтди. Ҳокимиятни ноқонуний ўзлаштиришга қарши асосий конституциявий ҳимоя бекор қилинди.
Сиёсий жиҳатдан бетараф бўлиши ва жамият манфаатларини кўзлаб иш юритиши керак бўлган давлат аппарати сайловчиларни ташвиқот, мажбурлаш ва назорат қилиш билан шуғуллана бошлади.
Рвоз беришнинг сўнгги куни бу авж нуқтага етди, баъзи ҳудудларда хавфсизлик кучлари сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини билдиришини назорат қилган, уларни сайлов бюллетенидаги «нотўғри» ёзувлар ёки сайлов участкасига «нотўғри» келган вақт учун жазоланган ва овоз беришнинг махфийлигини ошкор этишни талаб қилган. Илгари Россиядаги сайловларда бундай миқёсда бу нарса ҳеч қачон бўлмаган.
Ҳатто шундай шароитларда ҳам сайлов ташкилотчилари овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларини очиқ ва ҳалол ўтказишдан қўрқишди. Овоз бериш кунларида аҳолининг кузатиш имкониятини чеклаш учун барча чоралар кўрилди.
Жорий сайловлар ўзининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳақиқий кайфияти ҳақида тасаввур бермади, уларга ўз мамлакатининг келажаги ҳақида мустақил ва эркин қарор қабул қилиш имконини бермади.
Мустақил экзитполлар Путинга 55 фоиздан кўп бўлмаган овозларни кўрсатганини аввалроқ ёзган эдик.
Шарҳлар