«Google» 28 нафар ходимини ишдан бўшатди
«Google» компанияси булутли ҳисоблаш бўйича Исроил билан тузилган шартномага қарши иш ташлаш уюштирган 28 нафар ходимини ишдан бўшатди, деб ёзмоқда yuz.uz «The Washington Post»нинг 8 апрелдаги хабарига таяниб.
Нашрнинг қайд этишича, акциялар компаниянинг Нью-Йорк ва Саннивейлдаги (Калифорния, АҚШ) офисларида бўлиб ўтган. Ходимлар иш ташлашдан кейинги кун ишдан бўшатиш ҳақида электрон почта орқали хабар олишган ва компания қароридан ҳайратда қолишган.
Компания вакилларининг газетага хабар беришича, намойишчилар бошқа одамларнинг ишига ва ҳаракатига халақит берган, бу эса корпоратив қоидаларни бузиш ҳисобланган.
Улашиш:
Шарҳлар