Google россиялик ютуб-блогерлар учун монетизацияни тўлиқ ўчирди

Фото: vkplay

Google AdSense Россияда ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиб, ушбу мамлакатда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини ўчириб қўйганини эълон қилди.

Россия нашриётларига юборилган расмий ахборот бюллетенида компания ушбу ҳисоблар орқали монетизация даромадлари мавжуд бўлмаслигини ва июль ойи учун охирги тўловлар тўхтатилмаган ва тўлов чегараларига эришилган тақдирда 21-26 август кунлари амалга оширилишини айтди.

2022 йил март ойидан компания Россияда реклама намойишини чеклашни бошлагани ва янги аккаунтлар яратишни тақиқлаганини ҳисобга олсак, Google AdSense’нинг қарори кутилмаган бўлмади. Бироқ, платформанинг ёпилиши рус блогерлари ва веб-сайт эгалари учун жиддий зарба бўлади, чунки Google AdSense контентни монетизация қилиш учун асосий платформалардан бири эди.

Техник блогер Wyslacom (Валентин Петухов) ҳозирги вазиятни ёқимсиз деб атади ва даромад сезиларли даражада камайган бўлса-да, у бутунлай йўқолмаганини таъкидлади. Журналист Александр Плюшчев, шунингдек, монетизацияни олиш учун россиялик блогерларга чет элдаги аккаунт керак бўлганини ва реклама асосий даромад манбаи бўлиб қолганини таъкидлади.

Google AdSense кетиши билан Россиядаги фойдаланувчилар пул ишлашнинг янги усулларини излашлари ёки Интернетда бизнес юритиш стратегияларини қайта кўриб чиқишлари керак бўлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.