Греция қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди
Грециянинг жанубий соҳилларида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази ўз сайтида.
Зилзила УТC вақти билан 07.12 (Москва вақти билан 10.12) да қайд этилган. Зилзила эпимаркази тахминан 168 минг киши истиқомат қилувчи Патра шаҳридан 122 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналар мавжуд бўлиши мумкин. Ҳали бу ҳақида маълумот берилмади.
Улашиш:
Шарҳлар