Грецияда 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг олови ёқилди
Грециянинг Олимпия шаҳрида 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун олов ёқиш маросими ўтказилди.
Машъала душанба кунги бош репетиция пайтида қуёш нурларидан олинган оловдан ёқилди. Олий коҳин ролини юнон актрисаси Мэри Мина ижро этди.
Маросимда Греция президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах, Париж мэри Анн Идальго ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Биринчи машъалани эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадаси чемпиони Стефанос Дускос кўтариб боради. Ҳаммаси бўлиб 600 дан ортиқ машъалалар эстафета алангасини олиб юришади.
Дастлаб Олимпия машъаласи эстафетаси Греция ҳудуди бўйлаб ўтади. 8 май куни олов Марселга етказилади.
Улашиш:
Шарҳлар