Грецияда кўплаб сайёҳлар бедарак йўқолмоқда
55 ёшли эркак ўтган сешанба куни Грециянинг Матракион оролидаги меҳмонхонасидан ғойиб бўлган ва якшанба куни ўлик ҳолда топилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда вафот этган учинчи сайёҳдир.
74 ёшли нидерландиялик эркак шанба куни Самос оролида ёлғиз сайрга чиққанидан кейин ўлик ҳолда топилган. Унинг жасади жар бўйидан топилган.
Британиялик тармоқ шифокори Майкл Мосли эса бир ҳафта олдин Сими оролида ўлик ҳолда топилган. Сими мэри Лефтерис Папакалодукаснинг айтишича, у тик қияликдан йиқилиб тушган.
Ҳозирда яна бир қанча сайёҳлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Улар орасида 59 ёшли америкалик Альберт Калибет Аморгос оролида саёҳатдан кейин ғойиб бўлган.
Калибетнинг бир қанча қариндошлари ва дўстлари Лос-Анжелес округи полициясининг нафақадаги зобитини қидириш учун Грецияга боришган.
Сикинос оролида бедарак йўқолган икки француз сайёҳни қидириш операцияси давом этмоқда. Унда қўшни Иос оролидан кўнгиллилар, ўт ўчирувчилар ва полициячилар иштирок этмоқда.
Улар Франциядан Грецияга келган 73 ва 64 ёшдаги икки аёлни қидирмоқда.
«Cyclades24» телеканалининг хабар беришича, аёллар турли меҳмонхоналарда истиқомат қилишган, бироқ улар бир-бирлари билан қариндош бўлишган.
Шарҳлар