«Гринпис»: Украина энергетика тизимининг йўқ қилиниши Чернобил офатидан ёмонроқ аварияларга олиб келиши мумкин

Фото: RT

“Гринпис Украина” томонидан олиб борилган янги тадқиқотда Украина энергетика тармоғи Россия ҳужумлари натижасида қанчалик заиф ва ҳимоясиз бўлиб қолгани ва ҳозирда мисли кўрилмаган ядровий фалокат хавфи юқори эканлиги айтилади.

Ташкилотнинг таъкидлашича, энергетика тизимига қарши ҳужумларнинг давом этиши Ровно, Хмельницкий ва Жанубий Украина АЭСлари реакторларининг совутиш тизимлари электр таъминотидан узилишига олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳаддан ташқари қизиши ядро ёқилғисининг эриши ва радиация чиқишига олиб келади.

Ҳисоботда айтилишича, атом электр станциясида авария юз берган тақдирда, биринчи бўлиб Украина аҳолиси жабр кўради, бироқ радиоактив ифлосланиш Европанинг катта қисмига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ташкилотнинг фикрича, салбий сценарийда оқибатлар Фукусима ва Чернобиль АЭСларидаги офатлардан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин.

«Ҳозир МАГАТЭ қатъийроқ ҳаракат қилиши керак – Россия ҳукумати билан аниқ алоқада бўлиши ва зудлик билан муҳим кичик станцияларга кенгайтирилган миссияни жойлаштириши керак», – дейди “Гринпис”нинг Киевдаги ваколатхонасининг ядровий эксперти Шон Берни.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.