Грузия 2030 йилгача Европа Иттифоқига киришга тайёрланмоқда

Фото: Kommersant

Ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси раиси Ираклий Кобахидзе Грузиянинг “Имеди” телеканалида 2030 йилга бориб Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тўлиқ тайёр бўлишини айтди.

“Биз 2030 йилга бориб Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёр бўлишига сўз беришимиз мумкин”, – деган Кобахидзе.

Сиёсатчи Грузия ва Молдова имкониятларини солиштириб, унинг мамлакати икки йил давомида иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада оширганини, бу эса Европа Иттифоқига қўшилишнинг ҳал қилувчи омилларидан бири эканлигини таъкидлади.

“Иқтисодиётни олайлик ва Грузия ва Молдовани солиштирамиз. Бу йил ва ўтган йилнинг ўзида биз Молдова иқтисодиёти билан фарқни 8 миллиард долларга оширдик. Демак, биз Европа интеграцияси йўлида Молдовадан 8 миллиард доллар олдиндамиз. Охир оқибат, аъзолик масаласи кун тартибига келганда, асосий мезон барибир иқтисод бўлиб қолади», – дея таъкидлаган Кобахидзе.

Декабр ойида Европа Иттифоқи саммитида Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича 2024-йил мартида бошланиши мумкин бўлган музокараларни бошлашга қарор қилинди. Саммитда Грузияга ҳамжамият аъзолигига номзод мақоми берилиши ҳам эълон қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.